UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  10 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Ҳаким Фузайлов - "Хўжанд" бош мураббийи Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов - "Хўжанд" бош мураббийи

Таниқли мураббийлардан бири Ҳаким Фузайлов "Хўжанд" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Тожик футболи афсоналаридан бири, ўз пайтида Тожикистон терма жамоаси, "Истиқлол" клуби, шунингдек Тошкентнинг "Локомотив" клубида фаолият олиб борган ушбу мутахассис Тожикистон чемпионатида 2-ўринда бораётган "Хўжанд"ни бошқаради. 

Маълумки, ушбу жамоани йил бошидан бери сербиялик Никола Лазаревич бошқариб келаётганди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб уйига кетган мураббий шу билан ортга қайта олмаяпти. Натижада ўзаро келишувга кўра шартнома бекор қилинди ва клуб раҳбарияти Ҳаким Фузайлов билан шартнома имзолади.

Ҳаким Фузайлов 1964 йил 12 августда Қўрғонтепада туғилган. УЕФА Про лицензиясига эга. Асосан "Помир" сафидаги ўйинлари орқали халққа танилган. 1992 йил "Локомотив" Москва сафига йўл олиб фаолиятини Россияда давом эттирган ҳамда бронза медалларни қўлга киритган. 

Ҳаким Каюмович мураббийлик фаолиятини "Бухоро" клубида бошлаб, кейинчалик Самарқанднинг "Динамо" жамоасини бошқарган. 2005-2011 йиллар оралиғида "Ростов" ҳамда "Локомотив" Москва клубларида селекционер сифатида фаолият олиб борган. 2012 йил Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида фаолият юритган. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика