UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  8 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  0 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  2 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

Ҳаким Фузайлов: "Балки икки очко йўқотгандирмиз, лекин ўйин натижасидан қониқдим" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Балки икки очко йўқотгандирмиз, лекин ўйин натижасидан қониқдим"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Машъал" биз билан ўйинга қадар чемпионат пешқадами эди. Йигитлар рақибга имкон бермасликка ҳаракат қилишди, буни кийиниш хонасида ўзларига ҳам айтдим. Ўйин давомида меҳмонларга бўш худудларга чиқиб боришларини олдини олишга интилдик, зарба беришга имкон бермасликка уриндик. Балки 2 очко йўқотгандирмиз, лекин бу ўйин натижасидан мамнун бўлдим. Босқичма-босқич кучайиб борамиз. Ҳозир жамоага бир оз маҳорат етишмаяпти. Йўқотишларимиз ҳам бор, бу ҳам алоҳида эътиборли муаммо.

- Майдон ҳолати ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Аниқ эслолмайман, бир вақтлар "Хива" жамоаси билан Хоразмда ўйнаганман. Ўшанда бу ердаги майдон сунъий эди. Балки Хоразмдаги иқлим табиий майдон ривожи учун халақит берар, билмадим. Лекин бизга имкон қадар яратиб берилаётган шароит учун рахмат айтган бўлардим.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика