UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  1 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  25 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4

Ҳакамлар, суд ходимлари ва журналистлар тўп тепганда Янгиликлар

Ҳакамлар, суд ходимлари ва журналистлар тўп тепганда

14 ноябрь куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида олий лига ҳакамлари, Ўзбекистон Олий суди ходимлари ва спорт журналистлари ўртасида мини-турнир бўлиб ўтди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган бу тадбирда тўрт жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Спорт журналистлари жамоасининг асосини "Championat.asia" сайти ходимлари ташкил этишгани эътиборга молик.

Аввалига журналистлар жамоаси "Мудофаа вазирлиги Кубоги-2015" соҳиби бўлган Олий суд жамоасининг асосий таркибига имкониятни бой берди.


Иккинчи жуфтликда Равшан Эрматов сардорлигида олий лигамизда фаолият олиб бораётган ҳакамлар гуруҳи Олий суднинг иккинчи таркибига қарши баҳс олиб бориб ғалаба қозондилар.

Учинчи ўрин учун кечган ўйинда спорт журналистлари рақибларини енгишни уддалашди. 

Олий суд раиси ўринбосари Раҳимжон Обидов сардорлигида залга тушган Олий суд ходимлари ва олий лига ҳакамлари ўртасида кечган финалнинг асосий вақти жанговар дуранг билан якунланди. Хаттоки, пенальтилар сериясида ҳам кучлар тенг келди.

Бир неча соат мобайнида турли соҳа вакиллари спорт майдончасидаги баҳсдан кўз узишмади. Барча жамоалар вакиллари жуда яхши жисмоний тайёргарликка эга эканликларини таъкидлаш даркор. Соғлом турмуш тарзи тарафдорлари сафи мана шундай учрашувлар боис кенгайиб бориши шубҳасиз.

Дарвоқе, шу куни мажмуада болалар ўртасида ташкил этилган байрам иштирокчилари Равшан Эрматов билан биргаликда эсдалик учун суратга тушганликлари ҳам эътиборни тортди.

Дўстона турнир барчада катта таассурот қолдирди. Бундай учрашувларни анъанавий тарзда ўтказишга келишиб олинди.

Учрашувлардан лавҳалар акс этган сара суратларни томоша қилинг.




\


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика