UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  0 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  2 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  2 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  14 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Эътиборингизга ўтган ҳафта бир ҳафта ичида жаҳон ва Европа футболида янграган машҳур мураббий ва футболчиларнинг энг сара фикрларини бериб ўтамиз.

- "У менга Мессини эслатиб юборяпти. Унинг ўйини жуда кучли. Унинг бўйи ва ҳаракатлариям Мессиникига ўхшаб кетади". ("Арсенал" собиқ ҳужумчиси Иан Райт "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ ҳақида)

- "Мен ҳар доим энг яхши бўлишни хоҳлаганман. Ўзимни доим босим остида қолдираман ва таваккал қилишдан қўрқмайман. Айни пайтда ўзимни Мисрнинг энг яхши футболчиси сифатида ҳис қилаётганимдан хурсандман". (2017 йил якунларига кўра Африканинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган Муҳаммад Салаҳнинг фикрлари)

- "Агар уни сотсак тушадиган пулга бешта футболчи сотиб олиш мумкин, лекин ҳеч бири унингдек бўлолмайди. Бу худди "Барса" Мессидан, "Реал" эса Роналдудан ажралиб қолгандек гап". ("Челси" дарвозабони Тибо Куртуа жамоадоши Аден Азарнинг нақадар муҳим ўйинчи эканлиги ҳақида)

- "Мен ўз устимда янада кўп ишлашим керак. Чунки энг юқори босқичга чиқишни хоҳлайман. Камчилигим борми? Бор, масалан, пенальтилар". (Лионель Месси ўз камчилиги ҳақида)

- "Менга балиқ тутиш ором беради, маза қилиб ҳордиқ чиқараман. Қолаверса, ҳужумда ўйнаганим учун сабрли бўлишга ундайди. Балиқ тутиш учун вақти келишини кутасиз, кейин дарҳол ҳужумга ўтасиз. Футболда ҳам худди шундай. Гол уриш учун қулай имкониятни кутишинг керак". (ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани бўш пайтларида балиқ овига қизиқиши ҳақида)

- "Биз фақат чорак финал ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Қайсидир мусобақага қантнашишдан олдин фалончи ўрин учун курашамиз деб чегара қўймаган маъқул. Биз янада юқори чўққиларни хоҳлаймиз. Чунки жамоамизда салоҳият бор. Ҳар бир жамоа Жаҳон чемпионатида ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатсам дейди, биз ҳам бундан мустасно эмасмиз. Балки Жаҳон чемпиони бўлармиз". (Мексика терма жамоаси ҳужумчиси Чичарито Россияда бўлиб ўтадиган мундиалдан нима кутаётгани ҳақида)

- "Месси ва Роналду қариб қолганидан кейин Неймар билан Дибала энг зўр бўлиш учун курашади. Айниқса Дибалани катта истиқбол кутмоқда. У йилдан йилга ўсяпти". ("Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри шогирди Пауло Дибала ҳақида)

- "Унинг Пол Скоулзга нисбатан анча кўп пул топаётгани Погбанинг айби эмас". ("МЮ" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг бир муддат ўйини қовушмаган Погбани танқид қилган Скоулзга айтган жавоби)

- "У Европанинг энг кучли ҳужумчиларидан бири ва бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Албатта, ўйинингни кучайтиришинг учун кўп ишлашга тўғри келади, лекин баъзи нарсаларни ўрганиб бўлмайди, у табиатдан бўлиши керак. Масалан, тўпурарлик қобилияти. Буни ўрганиб бўлмайди. У сен билан туғилади. Роналдо, Инзаги, Батистутада гол уриш қобилияти ёшликдан бўлган, Харри Кейн ҳам улар қаторига кирди". (Машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффон "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида)

- "Чемпионлик масаласи ҳали ҳал бўлгани йўқ. Кураш давом этади. Лекин биз декабрни яхши ўтказдик. Мен еттинчи мавсум Англияда ўйнаётган бўлсам, бу ерда ҳеч қачон мавсум осон ўтмаган. Мен "Манчестер Сити" билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни хоҳлайман, чунки "Сити" ҳали бу совринни қўлга киритгани йўқ". (Серхио Агуэро "Манчестер Сити" билан орзулари ҳақида)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика