Гюндоган: "Ливерпуль" "Барселона"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишини тасаввур қила оламан"

Aslanov Jasurbek
7 май 2019, 16:11
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганнинг фикрича, "Ливерпуль" "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлуб этишга қодир.

"Бу тўқнашув ҳақида ўйлашга улгурдим ва негадир бу ўйинда ҳали ҳаммаси ҳал бўлмагандек туюлмоқда. "Ливерпуль" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишини тасаввур қила оламан. Клопп шогирдлари хатто "Барселона"дек жамоани калтаклай олади деб ўйлаяпман" - дейди Гюндоган.

"Ливерпуль" - "Барселона" учрашуви 7 май куни "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: DAZN