

"Барселона" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Евро-2024 фаворитлари номини маълум қилди.
"Менинг фаворитим – Франция, жуда яхши жамоа. Уларнинг ҳар бир позициясида жаҳон даражасидаги 2-3 нафар футболчи бор.
Кейин Англия туради, уларда ҳам худди шундай вазият. Англияликлар жуда яхши футбол ўйнашади, ўйлайманки, улар турнирга яхши тайёргарлик кўришади.
Кейин Португалия, Испания ва Германия каби жамоаларни айтган бўлардим", – деди футболчи.
Аввалроқ Европа чемпионатига йўлланмани қўлга киритган 13 та жамоа номи маълум қилинган эди.



