Гюндоган 2:4 ҳақида: "Жирона" тасодифан жадвалда етакчи эмас"

Aslanov Jasurbek
11 дек 2023, 23:13
Илкай Гюндоган "Жирона"дан қабул қилинган мағлубиятни адолатли натижа деб ҳисоблайди.

Кеча, 2Барселона" ЛаЛиганинг 16-тур ўйинида 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

"Биз ҳимоядаги муаммолар туфайли мағлубиятга учрадик. Жамоа яхши ҳимояланмади. "Жирона" ҳатто прессингимизда ҳам тўпни сақлай олди.

Улар ажойиб ўйин кўрсатишяпти, "Жирона" прессинг вақтида нима қилишни яхши билади. Ҳатто тўп рақибда бўлганида ҳам улар қандай ҳаракатланишни билишади. "Жирона" тасодифан жадвалда етакчи эмас" - деди Гюндоган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo