Гётце "Боруссия" таркибида бошқа майдонга тушмайди, у Испанияга йўл олиши мумкин

Alisher
23 июн 2020, 16:37
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце ортиқ жамоа сафида майдонга тушмайди.

Гётце 1 июлдан эркин агентга айланади. Хабарларга кўра, унга "Атлетико" қизиқмоқда, аммо испан клуби коронавирус пандемияси туфайли юзага келган оғир молиявий вазият туфайли немис футболчисига фақатгина 2 миллион евро тўлашга тайёр. Гётце ҳозирда йилига 10 млн евро маош олади.

28 ёшли германиялик Бундеслига доирасидаги "Хоффенхайм"га қарши ўйин (27 июнь) учун қайдномага кирмади, 6 июнь куни муддатидан олдин унинг ўғли туғилди ва Гётце оиласи билан бирга бўлишни муҳимроқ деб билди. Шундай экан Гётце "арилар" сафидан бошқа майдонга тушмайди.

Гётце тез-тез шифохонага боргани учун тиббий қоидаларга амал қилмади. Шу сабабли у жамоадошлари билан машғулот ўтказиши мумкин эмас, ҳозирда якка тартибда машғулот олиб бормоқда.

Хавбек жорий мавсум "Боруссия" сафида Бундеслига доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild