Гвардиола: "Холанд эндигина 50та гол урдими?"

Mirjalol Normatov
26 ноя 2023, 17:12
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Холанднинг рекордига хазилона фикр билдирди.

АПЛ доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйинда у лигадаги 50-голини урди. Бунинг учун норвегияликка 48 ўйин кифоя қилди.

"Шаҳарликлар" бош мураббийи ушбу ҳолатга столни муштлаб урган ҳолда хазил билан жавоб берди.

"Эндигина 50та голми?

Ақлбовар қилмайди. Бу ҳақиқатдан ҳам ажойиб ҳолат. Биз Эрлингнинг даражасини яхши биламиз", - деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: mancity.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›