Гвардиола Туре билан шартнома узайтирилиши мумкинлигини инкор этгани йўқ

Narzulla Saydullayev
20 дек 2016, 20:50
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Яя Туре билан шартнома узайтирилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

"Ҳозирча бу борада аниқ жавоб йўқ. Шартнома якунига етаётганлигини биламан. Аммо, уни узайтириш учун вақт етарли. Туренинг кўрсатаётган ўйинларидан мамнумнан. Яя ажойиб футболчи", - дейди испаниялик мураббий.


Аввалроқ, Гвардиола Турени Чемпионлар лигаси қайдномасига киритиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: abola.pt