

“Юрген мени хурмат қиладими ё йўқ, буни билмайман. Аммо Юрген уни жуда хурмат қилишимни билса керак. У мени янада кучлироқ қилди.
Уларнинг жамоаси доимо ёнгинамизда туради, улар ҳар доим агрессив кўринишда бўлади. Дўст эмасмиз ва ҳеч қачон учрашув ўтказмаганмиз. Менда унинг рақами бор, аммо унга қўнғироқ қилмайман.
Уни хурмат қиламан, аммо кейинги шанба уни мағлуб этишга ҳаракат қилишимни Клопп билади”, дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, 16 апрел куни Англия Кубоги ярим финалида ҳам “Сити” ва “Ливерпуль” қарама-қаршилиги бўлиб ўтади.



