Гвардиола: "Ливерпуль" – асосий фаворит"

6 ноя 2020, 20:03
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 8-тури доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан Мерсисайд клубининг чемпионлик учун имкониятларига юқори баҳо берди.

"Ливерпуль" – асосий фаворит. Пандемия таъсирини ҳисобга олсак, бу мавсум олдингисидан фарқ қилади. Чемпионатимизда юқори савиядаги жамоалар кўп.

Мавсумнинг сўнги 5 ёки 10 ўйинига қадар чемпионлик курашида қолиш муҳимдир. Умид қиламанки, биз пойгада қатнашамиз", – деди испаниялик мутахассис.

"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин 8 ноябрь куни ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт олиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: bbc

Сўнгги янгиликлар

Барча ›