

"Албатта, "Ливерпуль" - ажойиб жамоа. Бироқ мен ҳар доим 24 соат мобайнида жамоам учун керакли бўлган нарсалар ҳақида ўйлайман. Рақибларнинг ҳолати менга унчалик ҳам қизиқ эмас. Рақибларимиз дарвозамиз олдида минимум имкониятлар яратиб, максимал даражада фойдаланишяпти. "Норвич" уч зарбада уч гол урди, "Тоттенхэм"нинг иккала зарбаси ҳам голга айланди. Энди эса "Ливерпуль" билан баҳслашиш учун бу борада кўпроқ ишлаш керак", - деди Гвардиола.
АПЛнинг 23 туридан кейин "Сити" 48 очко билан 2-ўринда кетмоқда.



