Гвардиола Жек Гриллиш нима устида ишлаши кераклигини айтди

Aslanov Jasurbek
13 апр 2024, 12:11
"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Жек Грилишнинг ўйинидан мамнун, бироқ мутахассис футболчига баъзи нарсалар етишмаётганини айтди.

"Грилишдан кўнглимиз тўқ, унинг ҳаракатларини яхши баҳолайман. У шундай давом этиши керак.

Жек ўзининг аввалги - энг юқори даражасига қайтди. Бироқ у ўзининг баъзи жиҳатларини яхшилаши керак, масалан, ҳужумни якунлашни. Шунга қарамай Грилиш ўтган мавсум каби жуда кучли ўйин намойиш этмоқда" - деди Гвардиола.

Жек Гриллиш жорий мавсум АПЛнинг 17та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 1та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›