

“Шаҳарликлар” жорий мавсумдаги голлари сонини 101 тага етказиб олишди.
Opta портали ҳисоб-китобига кўра, Пеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа кетма-кет 12 мавсумдан бери (2008 йилги фаолиятидан бошлаб) 100+ гол урмоқда. 686 учрашувда 1718 та тўп киритилган.
Испаниялик бунгача “Бавария” ва “Барселона”ни бошқарган. Шунингдек, Гвардиола ЕЧЛда энг кўп ғалаба қозонган мутахассислар рўйхатида Жозе Моуриньюни (81 ғалаба) қувиб ўтиб, 4-ўринга кўтарилди – 82 ғалаба.



