Гвардиола: "Агуэрони биринчи марта бундай формада кўряпман"

Aslanov Jasurbek
19 авг 2018, 22:29
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 2-тур учрашувида "Хаддерсфилд" устидан қозонилган йирик ғалаба (6:1) ҳақида фикр билдирди.

"Манчестер Сити"да ишлай бошлаганимдан бери Агуэрони биринчи марта бундай формада кўряпман. У тўпбилан ва тўпсиз фантастик ўйин кўрсатмоқда.

"Манчестер Сити" аввалги мавсумдан яхшироқ старт олди. 90 дақиқа давомида ажойиб ўйин кўрсатдик.

Ўтган мавсум "Хаддерсфилд" 5 нафар ҳимоячидан фойдаланган, шу сабабли биз икки ҳужумчи билан ўйнашга қарор қилдик" - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро "Хаддерсфилд"га қарши баҳсда ўзининг Премьер-лигадаги тўққизинчи хет-трикини нишонлади ва бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC