«Челси» бош мураббийи Гус Хиддинк Радамель Фалькаонинг ҳали майдонга қайтишга тайёр эмаслигини айтиб ўтди.
"Фалькао машғулотларда қатнашмоқда. Лекин, у ҳали ўйнашга тайёр эмас. Унга кўпроқ вақт керак. Азар сўнгги 3 кун давомида биз билан шуғулланди. Жисмоний томонлама у ҳам тайёр эмас", - дейди голландиялик мураббий.