Гринвуд Рунининг рекордини такрорлади

10 июл 2020, 09:51
МЮ ҳужумчиси Мейсон Гринвуд АПЛ 34-тури доирасида “Астон Вилла” (3:0) дарвозасига гол урди.

18 ёшли Гринвуд АПЛ доирасида кетма-кет 3 та ўйинда гол урди. У бу натижага 18 ёш 282 кунлигида эришди. Аввалроқ бундай натижага 19 ёш 125 кунлигида Уэйн Руни эришганди. У 2005 йил февралида кетма-кет 3 та ўйинда гол урганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta