Гринвуд Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди

Mirjalol Normatov
13 дек 2019, 19:57
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Мейсон Гринвуд Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчисига айланди.

АПЛнинг 6-тури доирасида АЗ (4:0) жамоасига қарши учрашувда 18 ёшли форвард 2 гол муаллифига айланди. У бу борадаги курашда "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Диогу Жота, "Ренн" ҳимоячиси Жорис Ньяньон ва "Арсенал" форварди Букайо Сакани ортда қолдирди.

Гринвуд "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ушбу мавсумда у барча турнирларда 18 ўйинда қатнашиб, 6 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›