Расман: Григорий Колосовский - "Локомотив" бош мураббийи

Mirjalol Normatov
6 ноя 2024
Яқиндагина "Металлург"дан истеъфога чиқарилган Григорий Колосовский "Локомотив" бош мураббийи этиб тайинланди.

"Локо" бугун Григорий Анатольевични бош мураббий сифатида ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказди. Мураббийлар штабида Денис Тойменсов ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Мавсумнинг қолган учта ўйинида Григорий Колосовский жамоани бошқаради. Маълумот учун, ушбу мутахассис 2019 йилнинг иккинчи ярмида ҳам "Локомотив"да фаолият юритган.

Григорий Колосовский "темирйўлчилар" билан 2024 йил охиригача шартнома имзолади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: "Локомотив" матбуот хизмати