

"Янги мавсумда учта фронтда кураш олиб боришимиз керак. Шу боис тенг кучли иккита таркибни шакллантиришни мақсад қилганмиз. Олимпия терма жамоаси сафида 8 нафар футболчимиз тайёргарлик кўрмоқда. Шу боис ёшларда ўзларини кўрсатиш учун имконият мавжуд. Дубай йиғинига 10 январь куни йўл оламиз. У ерда бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирганмиз. 22 январда Тошкентга қайтамиз. 3 кунлик хордиқдан сўнг яна пойтахтимизда йиғиламиз. Тайёргарликнинг сўнгги босқичи ҳам БААда ўтади. Шундан сўнг Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс билан янги мавсумни бошлаймиз", - дейди Григорий Цейтлин.
10 январь куни "шерлар" БААнинг Шаржа амирлигига хориж йиғини ўтказиш учун жўнаб кетади ва икки ҳафта мобайнида ўша ерда шуғулланади.



