UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  0 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  3 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0

График оғир, аммо бошқа вариант йўқ: А Серия 6-тур превьюси Янгиликлар

График оғир, аммо бошқа вариант йўқ: А Серия 6-тур превьюси

Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Наполи" - "Специя"

ЕЧЛдаги муваффақиятдан кейин Лучано Спаллетти ротацияга қўл уриши деярли аниқ. Ҳужумчи Виктор Осимхен мушакларидаги муаммо сабаб ўйинни ўтказиб юборади ва бу Симеонега имконият туғилишидан дарак беради. Шунингдек, Лозанонинг сафга қайтиши, Ндомбеле Лоботканинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. 

"Специя" ҳақида гапирадиган бўлсак, жароҳатлар ва бошқа турли сабаблар билан йўқотишлар, Ампадуни ҳимоя марказига қайтаришни талаб қилмоқда. Ҳужумда эса Готти Гьясси-Нзола жуфтлигига ишонч билдиради. 

Ўтган сафар "Наполи" 3-0 ҳисобида ишончли ғалабани тантана қилганди. Бу сафар ҳам кўпчилик неаполликлар имкониятини юқорироқ баҳоламоқда. Жамоалар даражасидаги фарқ сезиларли. Қўшимчасига, "кетмони учаётган" "Наполи" ажойиб кайфиятдалигини унутмаслик зарур.


"Сампдория" - "Милан"

Уинкс ҳали жамоага ёрдам бера олмаса керак. Сабаби Англиядан келган ярим ҳимоячи жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлмади. Мезбонларнинг бошқа бир футболчиси Ринкон майдонга тушишга тайёр. Олдинги чизиқда эса Журичич, Габбьядини, Квальярелла ва Капуто квартетини кўришимиз мумкин. Бунинг учун Жампаоло бироз таваккал қилишдан қўрқмаслиги талаб қилинади. ЕЧЛ баҳсидан кейин Пиоли баъзи ўйинчиларга дам беришга мажбур бўлади. Кьер ва Побега асосий таркибга киритилиши кутилмоқда. Ким билади дейсиз, балки Адлини ҳам илк сониялардан кўрармиз. Бундан ташқари, Браим Диас Де Каттеларенинг ўрнини эгаллайди.

Ўзаро учрашувларнинг охиргисида "Милан" минимал ҳисобда 1-0 зафар қучган. "Россонери" бу сафар сафарда ўйнаса ҳам яққол фаворит ҳисобланмоқда. Шундай бўлсада, биз "Милан"га осон бўлмайди деб ўйлаймиз. Жамоа еврокубоклардан кейин А Серияга қайтиши баъзан қийин бўлади.


"Ювентус" - "Салернитана"

"Ювентус" жароҳатлар билан курашишда давом этади. Ди Мариянинг бу баҳсда жамоадошларига ёрдам бера олиши ҳам аниқ эмас. Аллегри аргентиналик футболчисини аяса керак деб ҳисоблаймиз. Шундай бўлса, "кекса синьора" 3-5-2 схемасида майдонга тушади ва Влахович ҳамда Милик ҳужум жуфтлигини ташкил қилишади. Ҳимоя марказида эса — Готти. 

"Салернитана" мухлислари учун тиззасидан жароҳат олган Бохиненнинг йўқотилиши нохуш хабар бўлди дея оламиз. Маттео Ловато ҳали ҳам лазаретда. Бундан келиб чиқадики, Никола аввалги баҳсда майдонда ҳаракат қилганларга ишонч билдиради.

Аввалги баҳсда Туринда "Ювентус" "Салернитана"ни 2-0 ҳисобида енгган. Муаммолари етарли бўлса ҳам "Ювентус" имкониятлари анча баланд баҳоланмоқда. Титул учун курашаётган жамоанинг бундай баҳсларда очко йўқотишга ҳаққи йўқ.


"Лацио" - "Верона"

"Фейеноорд"га қарши баҳсдан кейин Сарри жамоасининг кайфияти аъло даражадалигига шубҳа йўқ. Катальдининг жароҳати туфайли Маркос Антониони асосий таркибда кўрсак ажаб эмас, Весино ҳам ўйинни илк дақиқалардан бошлайдиган бўлса, Луис Альберто захира ўриндиғидан жой олишига тўғри келади. Педронинг жароҳати сабабли Цаканья ва Фелипе Андерсонга муқобил ўринбосар йўқ. 

Пикколининг майдонга тушиши сўроқ остида. Умуман олганда "мастифлар"да аввалги учрашув билан солиштирсак, катта ўзгаришлар бўлмаса керак. Балки Илич ўрнига Тамезни кўрармиз. Ҳужумда эса яна Лазанья-Анри дуэтини кўришингиз мумкин. 

Жамоаларнинг аввалги тўқнашуви ўтган мавсумнинг охирги турига тўғри келган. Ўшанда жамоалар 3-3 ҳисобидаги дурангни қайд этишган. Бироқ ҳозир "Лацио" жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, бу жуфтлик фаворити деб саналмоқда. Қўшимчасига "бургутлар" ўтган турдаги омадсизлик учун ҳам бу сафар уч очко ишлашга ҳаракат қилишлари аниқ. Нима бўлганда ҳам "Верона"га осон бўлмаслиги аниқ.


"Интер" - "Торино"

Ромелу Лукаку жароҳатидан фориғ бўлиб улгурмади. Шу сабабли ҳужумда Лаутаро ва Жеко жуфтлигини кўрамиз. Қанотларга эса Димарко ва Дармиан жойлашса керак, чунки Госенс ва Думфрис Чемпионлар Лигасида анча тер тўкишди. Дарвозага эса Самир Ханданович қайтади. 



"Буқалар" сафида Синого ҳам ўйинда иштирок эта олиши айтилмоқда. Майдон марказида Линетти-Лукич, ҳужумда эса Влашич Санбрияга ёрдамлашади.

Туринда ўтган охирги тўқнашувда, ушбу клублар дуранг қайд этишган. "Интер" бу шаҳарда доим қийналади. Бу сафар ҳам қоғозда "нерадзурри" фаворит, лекин амалда қандай бўлишини вақт кўрсатади.


Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика