

“Имкони бор ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам ғалаба қозониш муҳим. Ўйин биз кутгандек бошланмади. Аммо барибир ортга назар ташламаймиз. Бунинг ўрнига танқидларни қабул қилган ҳолда ўз хатоларимиздан хулоса чиқарамиз. Бизда иккинчи ўринда қолиш учун ҳамма нарса бор ва буни амалга ошириш учун боримизни берамиз. Энди эса биз “Ювентус”га яқинроқ бўлиш учун ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишни ўйлашимиз керак. Ўйиндан ўйинга олға бориш керак. Кўрамиз, охирида “Интер” қаерда бўлар экан”, — дейди Годин.



