Гейнрих ва Аҳмедов 4 июнь куни терма жамоа сафига қўшилади
29 май 2017 12:05
Янгиликлар
Гейнрих ва Аҳмедов 4 июнь куни терма жамоа сафига қўшилади
Ўзбекистон терма жамоаси 6 ва 12 июнь кунлари Таиланд ва Эронга қарши баҳс ўтказади.
Бабаян бўлажак ўйинларга 28 футболчини жалб қилди. Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов Тошкентга 4 июнь куни етиб келади. Чунки, "Шанхай СИПГ" 31 май санасида ОЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида Хитойнинг бошқа бир клуби "Жиангсу Сунин" билан баҳс олиб боради.
Шунингдек, терма жамоамизнинг яна бир тажрибали ўйинчиси Александр Гейнрих ҳам терма жамоа ихтиёрига 4 ёки 5 июнь куни етиб келади. Унинг жамоаси "Ордабаси" 31 майда "Иртиш"ни қабул қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар