Гейнрих нима учун Филиппинга қарши ўйинда майдонга тушмади?

Narzulla Saydullayev
9 сен 2015, 14:45
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих Филиппинга қарши ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборди.

Филиппинга қарши Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг иккинчи босқичи 4-тур учрашувидан олдин ўтказилган машғулотлар давомида Яманга қарши ўйин қаҳрамони Гейнрих жароҳат олди. Бу эса унга "Филиппин Спорт" стадионида бўлиб ўтган учрашувда майдонга тушишига йўл қўймади. Бироқ унинг майдонга тушмагани Ўзбекистоннинг сафарда 5:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришишига халал бермади. 

Таъкидлаш керакки, Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг иккинчи босқичида навбатдаги тур ўйинлари 8 октябрда бўлиб ўтдади. Шу куни Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон милллий терма жамоаси сафарда Баҳрайнга қарши ўйин ўтказса, КХДР терма жамоаси Филиппинни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›