Гетце учун яна бир харидор пайдо бўлди

Mirjalol Normatov
23 июн 2020, 21:50
Биргина муаммо - футболчининг юқори маоши бўлмоқда.

"Bild" хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марио Гетце келаси мавсумда жамоа таркибида ўйнамайди. 1 июль кунида хавбек клуб билан шартномаси якунланади ва эркин агентга айланади.

Қайд этилишича, Гетцега айни дамда "Атлетико" ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бироқ пандемия инқирози сабабли мадридликлар унга йилига 2 млн евро маош тўлай олишини маълум қилган. Ҳозирда у йилига 10 млн евро маош олмоқда. Уни ҳозирда "Милан" ҳам кузатиб бормоқда.

Ушбу мавсумда Гетце Бундеслиганинг 15 ўйинида 3 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild