Германия кубоги. Вагнер ва Мюллернинг голлари «Бавария»га ғалаба келтирди

31 окт 2018, 03:04
Германия кубоги 1/16 финал босқичида “Бавария” сафарда “Рёдингхаузен” клубини кичик ҳисобда таслим этди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида мюнхенликлар ҳужумчиси Сандро Вагнер ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пеналти белгилади ва уни Мюллер голга айлантирди. 23-дақиқада бош ҳакам яна мезбонлар дарвозаси томон 11-метрлик жарима тўп белгилади. Бу сафар “нуқта”га яқинлашган Ренату Саншеш гол ура олмади.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар орадаги фарқни қисқартиришди. Ярим ҳимоячи Линус Майер гол муаллифига айланди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва “Бавария” кубокнинг 1/8 финалига йўл олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia