Гэри Кейхилл: “Челси” “Фулхэм”ни ютиши шарт”

Tolibjon Qosimov
20 сен 2013
“Челси” клуби ҳимоячиси Гэри Кэйхилл, Англия чемпионати 5-турида “Фулхэм”га қарши ўйин арафасида, жамоа сўнгги омадсиз ўйинлари учун мухлислар олдида ўз айбини ювиши учун бўлажак ўйинда ғалаба қозиниши шартлигини айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра “кўклар” фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишлари керак экан. Эслатиб ўтамиз “Челси” ўтган икки ўйинда мағлубиятга учраган: Англия чемпионати доирасида “Эвертонга” қарши ўйинда (0:1) ва Чемпионлар лигаси доирасида “Базель”га қарши ўйинда (1:2).

-Биз “Фулхэм”ни мағлуб этишимиз шарт. Жамоа мухлислар олдидаги айбини ювиши керак. Биз ўйинга жиддий тайёргарлик кўраяпмиз ва шанба кунга ўйинда майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз, - Кэйхиллнинг сўзларини келтиради The Telegraph. 

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru