Газизов келганидан кейин “Спартак”нинг илк трансфери ўзбекистонлик футболчи бўлади, томонлар келишувга эришган
18 июл 2020 20:00
Янгиликлар
Газизов келганидан кейин “Спартак”нинг илк трансфери ўзбекистонлик футболчи бўлади, томонлар келишувга эришган
Бу ҳақда Metaratings.ru хабар бермоқда.
Манбага кўра, Шамил Газизов “Спартак”нинг янги бош директорига айланганидан кейин, клубнинг асосий трансфер мақсади “Уфа” футболчиси Остон Ўрунов бўлади. Клублар аллақачон келишувга эришган. Ҳозирда трансфер нархи борасида музокаралар кетмоқда.
Ўрунов бошқирдистонликлар жамоаси сафига 2020 йилнинг февралида “Локомотив” (Тошкент)дан келиб қўшилган эди. Газизов вақтидаги “Уфа” ўзбекистонлик ўйинчини 200 минг еврога сотиб олганди. У клуб либосида 10 та баҳсда майдонга тушди ва кўплаб экспертлар томонидан ярим ҳимоячининг дрибблинг ҳаракатлари юқори баҳоланди.
Transfermarkt эса Остоннинг нархини 900 минг евро қилиб белгилаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар