UZ

Сўнгги янгиликлар

11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0

Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти" Янгиликлар

Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невилл "Ливерпул"га қарши ўйиндан кейин (0:3) "қизил иблислар"нинг ҳолати ҳақида гапирди.

"Ман Юнайтед" учун энг катта муаммо ҳозир топ-футболчилар бу ерга келиши учун мотивация топа олмаяпти. Охирги 10 йилда клуб "футболчилар қабристони"га айланди. Нисбатан ёмон бўлмаган обрў билан келиб, муваффақиятга эриша олмаган қанча футболчини кўрдик. Бу ҳолат маҳаллий футболчилар билан ҳам, легионерлар билан ҳам юз беряпти.

Мен "Валенсия"дан қайтганимда, тахминан, 2016 йил апрели эди, учрашувлардан бирига ташриф буюрдим. У Луи ван Галнинг охирги ўйинларидан бири эди. Сешанба оқшоми, рақиб эса "Кристал Пэлас" ва стадионнинг ярми бўш эди. "Бу огоҳлик қўнғироғи", деган фикр ўтди ўшанда.

Бугун, ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида 74 минглик стадионда 25 минг мухлис қолиши тен Хаг учун жиддий муаммо. Бундай давом этиши мумкин эмас. Ўйлашимча, Эрикда барчасини ўзгартириш учун яна бир неча ой вақт бор.

Бироқ ноябрь ойининг охиригача МЮ саккизинчи поғонадан юқорида бўлиши керак, декабрда эса ТОП-4 ёки бешликка кириши шарт. Агар тен Хаг рождествогача жамоани мана шу ўринларгача олиб чиқа олмаса, муаммолар гирдобида қолади".

Аввалроқ, МЮнинг собиқ ярим ҳимоячиси клуб ишқибозларига умуман ёқмайдиган интервью берганди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика