Гари Кэхилл "шерлар" таркибига ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
23 авг 2018, 22:25
Август ойи якунлангунига қадар "Галатасарой" Англия термаси ва "Челси" ҳимоячиси Гари Кэхиллнинг трансфер ишларини якунлашга ҳаракат қилмоқда.

Туркиянинг "Fotomac" нашри хабарига кўра, "шерлар" футболчига доимий ўйин амалиётини кафолатламоқда. Шу боисдан ҳимоячи таклифга ижобий жавоб бериши кутилмоқда.

Кэхилл АПЛнинг ўтган 2 турида майдонда кўриниш бермади. Маурицил Сарри ушбу ўйинларда Давид Луис ва Антонио Рюдигерни асосий таркибда туширди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Fotomac

Сўнгги янгиликлар

Барча ›