Галтье - "Ницца" янги бош мураббийи

Alisher
29 июн 2021
Ўтган мавсум "Лилль"ни чемпион қилган мураббий Кристоф Галтье ўзига янги иш топди.

54 ёшли франциялик мутахассис "Ницца" устози этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Битим шартлари ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Галтье сўнгги тўрт мавсум давомида "Лилль" бош мураббийи бўлиб фаолият юритди.

"Ницца" ўтган мавсум Франция чемпионати доирасида 52 очко жамғарди ва якунда жадвалда 9-ўринни эгаллади.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/ogcnice_eng