Галлиани: "Инзаги келаси мавсумда ҳам "Милан" мураббийи бўлиб қолади"

Aslanov Jasurbek
14 апр 2015, 17:12
Филиппо Инзаги кейинги мавсумда ҳам "Милан"ни бошқаради.

Бу ҳақда клуб вице-президенти Адриано Галлиани маълум қилди.

"Инзагида "Милан" билан шартнома бор ва у келаси мавсум ҳам жамоа мураббийи бўлиб қолади. Филиппо ўзини мавсум охирида кўрсатишига ишонаман. "Милан" мухлислари клуб президенти Берлусконидан мамнун бўлиши керак, чунки у бу жамоани муваффақиятга эришишига катта хисса қўшди. У билан биз 5та еврокубок ва саккизта Скудеттони қўлга киритдик.

Биз ҳозирда Европа лигаси ҳудудидан 8 очко ортда қоляпмиз, аммо бу имконият бизда бор экан охиригача кураш олиб борамиз" - дейди Галлиани.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com