Гаджи Гаджиев "Анжи"дан кетди

Narzulla Saydullayev
22 май 2014
"Анжи" бош мураббийи Гаджи Гаджиев истеъфога чиқишга қарор қилди.
"Россия чемпионати туганига бир ҳафта бўлди. Бу давр ичида оғир қарор қабул қилдим - "Анжи"дан кетаман.

Сўнгги йилларда "Анжи" жуда тезкорлик билан ривожланди.

Ўтган йил қийин вазиятда "Анжи"ни қабул қилиб олаётганда бир нарсани ўйладим: жамоани қандай қилиб бўлса ҳам премьер-лигада олиб қолиш.

Барчамиз бир жамоа бўлиб охиригача курашдик, афсус бундай бўлиб чиқмади. Сулейман Абусаидовичга оғир дамда биз билан бирга бўлгани учун раҳмат айтмоқчиман.

Жамоани премьер-лигада олиб қолишда жуда хоҳлагандик, аммо барчаси биз ўйлаганчалик бўлиб чиқмади.

Шу ва бошқа бир қатор сабаблар туфайли клубдан кетишга қарор қилдим", дейди Гаджи Гаджиев.

Клуб ушбу истеъфони қабул қилди. Яқин кунларда жамоанинг янги бош мураббийи номи эълон қилинади.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fc-anji.ru