Габриэл Жезус жароҳатдан фориғ бўлди

Aslanov Jasurbek
22 апр 2017, 01:47
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэл Жезус жароҳатдан буткул фориғ бўлди.

Футболчи жамоасининг Англия кубоги ярим финалида “Арсенал”га қарши баҳсида майдонга тушишга шай ва у клуб билан Лондонга боради. Ушбу ҳафтада у тўлиқ умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди.

Футболчи февраль ойида жароҳат олиб икки ойдан ошиқро вақт мобайнида майдорнга туша олмади. Илгарироқ у жароҳати боис жорий мавсумда бошқа майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: «Манчестер Сити» расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›