Габи: "Куртуани "Реал" формасида кўриш оғриқли"

Aslanov Jasurbek
15 авг 2018
"Атлетико" собиқ сардори, айни дамда "Ал-Саад" шарафини ҳимоя қилаётган Габи "матрасчилар" собиқ дарвозабони Тибо Куртуанинг "Челси"дан "Реал"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Куртуани "Реал" формасида кўриш оғриқли. Ким биландир бирга ўйнаб, соврин ютганингиздан сўнг уни рақиб сафида кўриш ноодайтий ва ёқимсиз ҳолат.

Годин "Атлетико" билан шартномасини узайтирдими? У клуб учун жуда муҳим ва жамоани тарк эта олмас эди. "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таклифлари ҳақида эшитдим.

Диего - "Атлетико" учун идеал сардор, у янги шартнома олганидан ҳайрон эмасман" - дейди Габи.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Football Espana