UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Диёр Имомхўжаев: Футболни ривожлантиришнинг “ўзбек модели”? Тоже мне...  0 17:47Карим Бензема "Реал" сафида нечта гол урган?  6 17:44LIVE: Ўзбекистон кубоги: Жавоб ўйинлари  5 17:43Иллгнер: "Мбаппени "Реал"да кўрмоқчиман, аммо..."  3 17:12Румменигге: "Анчелоттининг гапига қўшиламан, Бернатнинг жойига яна бир футболчи керак эмас"  0 16:54Неймар "Барселона"нинг янги футболчиси билан жанжаллашди (видео)  17 16:17"Кичкина камера": Фарғоналик мухлисалар "қалдирғочлар"ни олқишлашди (ВИДЕО)   6 16:16Улуғбек Бақоев: "Локомотив"га қарши астойдил курашишга тайёрмиз"  15 16:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда   3 15:53«Машъал-2» : Иккинчи назорат баҳсида ғалаба қозондик  1 15:35"НБУ-Осиё" эртага "Обод"га қарши ўйнайди  6 15:33"Барселона" Мбаппе билан музокаралар ўтказди  9 15:22ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 3:1  0 15:05Маротта: "Ювентус" Дибалани сотмайди"  5 14:58Бу қизиқ. Жаҳоннинг 20 нафар энг машҳур футбол агент(лик)лари   6

13 май 13:01
Янгиликлар

Фёдоров ваъдасининг устидан чиқди, отасига раҳмат!

Москва сафарим давомида энг мазза қилганим Андрей Фёдоров билан учрашув бўлганди.
Фахрийлар ўртасидаги ўйиндан кейин Фёдоров бизни уйига олиб кетган ва 4-5 соат давомида унинг хонадонида меҳмон бўлгандик. Меҳмондорчилигимиз суҳбатга бой бўлиб, “Хиросима-94” ва “КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА” лойиҳаларимиз учун икки хил кўринишдаги интервью бўлган эди.

Интервью олишнинг сири бор. Қаҳрамонингиз ичига кириб олсангиз, тамом. Истаган саволингизни берасиз ва ўзингиз истаган жавобни оласиз. Фёдоровлар оиласи билан шунчалик чиқишиб кетдим-ки, очиқ саволга ўтдим.

Н.Ю: -   Менимча, фаолиятингиз давомида етарлича маблағни ишлаб топдингиз. Шу маблағларни ишлаб топишда “Нефтчи”нинг роли катта бўлган.  Энди Ватанга “қарзингиз”ни қайтариш вақти келмадими? Балки, катта бўлмаган пулга “Нефтчи”ни аввалги мавқейини тиклашда ёрдам берарсиз? Баҳонада кенжа фарзандингизни Фарғона билан яқиндан таништирасиз. Фарғонанинг “оригинал” анор ва узумларини маза қилиб истеъмол қилишга нима етсин!

А.Ф: -   Маблағ борасида нима десам бўлади, барчаси учун футболга раҳмат айтаман. Таклифингиз ҳақиқатдан ҳам қизиқарли. Аслида бундай ниятим йўқ эмас. Миша (Мурод Исмоилов) “Нефтчи”ни қабул қилиб олаётган пайтда мен билан маслаҳатлашиб, ҳатто ҳамкорлик қилишга чақирди. У билан ёшликдан дўстман. Битта қишлоқда катта бўлдик. Балки сиз айтган иш амалга ошар. Ҳақиқатдан ҳам оилам анчадан бери Фарғонада бўлмаган. Кенжа фарзандим эса бирор марта у ерда бўлган эмас. Лекин у ерда менинг яқин дўстим мураббий, унга рақобатчи бўлиш ниятим йўқ.

Н.Ю: -   Мен кўпроқ сизни жамоа мураббийи эмас, клуб раҳбариятида ишлашингизни истардим. Сиз кўпни кўрган мутахассиссиз. “Рубин”да кўп йиллар давомида селекция бўлимида фаолият олиб бордингиз, хориж турнирларида қатнашиб тажриба оширдингиз. Жамоа структурасига, пулни эмас, мухлисларини ўйлайдиган мутахассис керак, менимча, бу сиз бўласиз. Клубда замонавий академия очилиш арафасида. Россияда танишларингиз кўп. Бу академия бирон бир замонавий футбол академияси билан ҳамкорлик қилса чакки бўлмасди. Россия чемпионати ўйинларини кўрдик. Мухлисларга яратилган шароитлар шунчаки ажойиб. Сиз бу ерда 10 йилдан ортиқ фаолият олиб бордингиз, “Нефтчи”да пул йўқ эмас. Маркетинг ва академияни ривожлантириш учун етарли билимга эга бўлган мутахассис керак.

“Нефтчи”га мутахассис таклиф қилиш менинг ваколатим эмаслигини яхши билардим. Аммо менинг наздимда бугунги кунда “Нефтчи”нинг мавқейини тиклашда ва туб бурилиш ясаш йўлидаги энг керакли одам Фёдоров эди.

Мана Фёдоров “Нефтчи”га қайтди. Энди у дўсти Мурод Исмоиловга ёрдам беради ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашади. Тохир Кападзега эса клуб структурасида ёрдам беради. Энг муҳими, янги очилаётган академияга унинг фойдаси катта бўлади. Агар Фёдоровни кимдир чиқиштирмаса ва унинг клубдан кетишига сабаб бўлувчи иғволарни тарқатса, бунга биз ҳам қараб турмаймиз. Бизнинг футболга Фёдоров каби ҳалол инсонлар керак.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" -...  110
Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО
Мадриднинг "Реал" клуби АҚШ турнеси доирасида Лос-Анжелесда ...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: