UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  51 00:38"Арсенал" — "Вулверхэмптон". Таркиблар билан танишинг  6 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8

Футзал. Рустам Умаров: "Охиригача курашамиз" Янгиликлар

Футзал. Рустам Умаров: "Охиригача курашамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Панамага қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Панама билан ўйинда имкониятни бой бериб қўйди (1:3).

«Биз Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинимизда Панамани мағлуб этишни истагандик. Шу боис барча бор кучи билан ўйнади. Тезроқ гол уришни ўйладик. Балки шошилганимиз бизга халал бергандир. Якунда ўзимиз қилган хатолар туфайли ютқазиб қўйдик», - дейди 32 ёшли дарвозабон.

«Олдинда бизни қанчалик кучли рақиблар кутиб турганини ҳис этаяпмиз. Колумбия – ўтган мундиал ярим финалчиси. Бунга қўшимча равишда улар мундиал мезбони. Португалия – Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу жамоа таркибида Рикардиньо ва Кардинал каби футзалчилар ўйнашади. Илк турда бу икки жамоа ўртасидаги баҳс юқори савияда ўтди. Бироқ, Колумбияга келишимиздан аввал кимга қарши ўйнашимизни билардик. Бу Жаҳон чемпионати, бу ерда кучсиз жамоалар йўқ. Шу боис кейинги икки ўйинда янада кучли ўйнаб Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига очко қўшмоқчимиз. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар охиригача курашамиз», - дейди Умаров.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика