UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  5 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  0 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  4 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  9 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  10 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23 12:09Ла Лига мавсумида ВАРнинг энг кўп қарорлари "Реал"га қарши қабул қилинган – 16 та, "Барса"га қарши – 7 та  30 11:37ФИФА Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши бўйича тергов бошлади  2 10:52Италия грандларига "Реал" ҳужумчиси керак  3 10:23Тен Хаг МЮдан собиқ футболчиларини олиб келмоқчи  6 09:54МЮ Осимхенни қўлга киритиш учун "Наполи"га ўз футболчисини таклиф қилди  1 09:25“Реал“ ва “Ливерпуль“ ниҳоят келишувга эришди  5

Футзал. Рустам Умаров: "Охиригача курашамиз" Янгиликлар

Футзал. Рустам Умаров: "Охиригача курашамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Панамага қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Панама билан ўйинда имкониятни бой бериб қўйди (1:3).

«Биз Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинимизда Панамани мағлуб этишни истагандик. Шу боис барча бор кучи билан ўйнади. Тезроқ гол уришни ўйладик. Балки шошилганимиз бизга халал бергандир. Якунда ўзимиз қилган хатолар туфайли ютқазиб қўйдик», - дейди 32 ёшли дарвозабон.

«Олдинда бизни қанчалик кучли рақиблар кутиб турганини ҳис этаяпмиз. Колумбия – ўтган мундиал ярим финалчиси. Бунга қўшимча равишда улар мундиал мезбони. Португалия – Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу жамоа таркибида Рикардиньо ва Кардинал каби футзалчилар ўйнашади. Илк турда бу икки жамоа ўртасидаги баҳс юқори савияда ўтди. Бироқ, Колумбияга келишимиздан аввал кимга қарши ўйнашимизни билардик. Бу Жаҳон чемпионати, бу ерда кучсиз жамоалар йўқ. Шу боис кейинги икки ўйинда янада кучли ўйнаб Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига очко қўшмоқчимиз. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар охиригача курашамиз», - дейди Умаров.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика