UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  0 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  3 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  0 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  3 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  2 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  5 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  31 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  3

Футзал. Португалия - Ўзбекистон 5:1. Тўлиқ шарҳ Янгиликлар

Футзал. Португалия - Ўзбекистон 5:1. Тўлиқ шарҳ

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалиянинг Порту шаҳридаги йиғини доирасида ўзининг биринчи учрашувини ўтказди.

Халқаро ўртоклик турнирида иштирокини бошлаган Мендез шогирдлари Португалия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Муросасиз тарзда бошланган ўйин кўплаб чиройли вазиятларга бой бўлди.

Ҳар иккала терма жамоа ҳам рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар ярата олган бўлсаларда, аниқлик борасида мезбонларнинг натижаси яхшироқ бўлди. Биринчи бўлимда Бруно Коэльо ва Рикардиньо томонидан урилган голларга, Ўзбекистон Артур Юнусовнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимда тажрибалироқ бўлган португаллар Рустам Умаров қўриқлаётган дарвозани яна 3 бор ишғол этишди ва якуний натижа 5:1 ҳисобидаги кўринишни олди.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Портудаги ўзининг 2чи учрашувини ўтказади. Рақиб жамоаси Европанинг амалдаги чемпиони Испания бўлади.



Португалия – Ўзбекистон учрашувининг энг яхши ўйинчиси Рикардиньо бўлиб ўтган баҳс ҳақида фикр билдириб, Ўзбекистон аҳолисини Мустақиллик байрамининг 25 йиллиги билан табриклади. Хусусан, жаҳоннинг 2011, 2014 ва 2015 йилларидаги энг кучли футзалчиси шундай деди:

"Бугун терма жамоангиз жуда ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Айниқса биринчи бўлимдаги прессинг бизга анча қийинчиликларни олиб келди, аммо иккинчи бўлимда биз кучлироқ ҳаракат қилдик ва ҳаққоний ғалабага эришдик. Бугун Ўзбекистонда мустақиллик куни байрами эканлигинидан хабарим бор. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон аҳолисини ушбу улкан байрам билан чин кўнгилдан табриклайман ва менинг социал тармоқларимдаги кўплаб ўзбек мухлисларимга миннатдорчилигимни билдираман".

Ҳалқаро ўртоқлик турнири
Порту, Португалия

Португалия – Ўзбекистон 5:1 (2:1)
Голлар
: Б. Коэльо (5), Рикардиньо (19), Мигель Ангело (22), Джо (31), Тьяго (39) – Юнусов (17)

Португалия
Дарвозабонлар
: 1.Бебе, 14.Криштиану
Футзалчилар: 2.Андрэ Коэльо, 3.Бруно Коэльо, 4.Мигель Ангело, 5.Фабио Сесильо, 6.Педро Кари, 8.Джо, 9.Жоао Матос, 10.Рикардиньо (с), 11.Ре, 13.Тиаго Брито

Ўзбекистон
Дарвозабонлар
:
1.Рустам Умаров, 12.Акмал Хазратқулов;
Футзалчилар: 3.Нодир Элибоев, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов, 15.Жавлон Аноров, 7.Дилшод Рахматов, 2.Дилшод Ирсалиев, 8.Фарход Абдумавлонов, 13.Феруз Фахриддинов, 4.Шухрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 10.Машраб Одилов, 9.Илхом Хамроев.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика