UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  5 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  4 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  302 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  6 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Футзал. Португалия - Ўзбекистон 5:1. Тўлиқ шарҳ Янгиликлар

Футзал. Португалия - Ўзбекистон 5:1. Тўлиқ шарҳ

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалиянинг Порту шаҳридаги йиғини доирасида ўзининг биринчи учрашувини ўтказди.

Халқаро ўртоклик турнирида иштирокини бошлаган Мендез шогирдлари Португалия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Муросасиз тарзда бошланган ўйин кўплаб чиройли вазиятларга бой бўлди.

Ҳар иккала терма жамоа ҳам рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар ярата олган бўлсаларда, аниқлик борасида мезбонларнинг натижаси яхшироқ бўлди. Биринчи бўлимда Бруно Коэльо ва Рикардиньо томонидан урилган голларга, Ўзбекистон Артур Юнусовнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимда тажрибалироқ бўлган португаллар Рустам Умаров қўриқлаётган дарвозани яна 3 бор ишғол этишди ва якуний натижа 5:1 ҳисобидаги кўринишни олди.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Портудаги ўзининг 2чи учрашувини ўтказади. Рақиб жамоаси Европанинг амалдаги чемпиони Испания бўлади.



Португалия – Ўзбекистон учрашувининг энг яхши ўйинчиси Рикардиньо бўлиб ўтган баҳс ҳақида фикр билдириб, Ўзбекистон аҳолисини Мустақиллик байрамининг 25 йиллиги билан табриклади. Хусусан, жаҳоннинг 2011, 2014 ва 2015 йилларидаги энг кучли футзалчиси шундай деди:

"Бугун терма жамоангиз жуда ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Айниқса биринчи бўлимдаги прессинг бизга анча қийинчиликларни олиб келди, аммо иккинчи бўлимда биз кучлироқ ҳаракат қилдик ва ҳаққоний ғалабага эришдик. Бугун Ўзбекистонда мустақиллик куни байрами эканлигинидан хабарим бор. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон аҳолисини ушбу улкан байрам билан чин кўнгилдан табриклайман ва менинг социал тармоқларимдаги кўплаб ўзбек мухлисларимга миннатдорчилигимни билдираман".

Ҳалқаро ўртоқлик турнири
Порту, Португалия

Португалия – Ўзбекистон 5:1 (2:1)
Голлар
: Б. Коэльо (5), Рикардиньо (19), Мигель Ангело (22), Джо (31), Тьяго (39) – Юнусов (17)

Португалия
Дарвозабонлар
: 1.Бебе, 14.Криштиану
Футзалчилар: 2.Андрэ Коэльо, 3.Бруно Коэльо, 4.Мигель Ангело, 5.Фабио Сесильо, 6.Педро Кари, 8.Джо, 9.Жоао Матос, 10.Рикардиньо (с), 11.Ре, 13.Тиаго Брито

Ўзбекистон
Дарвозабонлар
:
1.Рустам Умаров, 12.Акмал Хазратқулов;
Футзалчилар: 3.Нодир Элибоев, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов, 15.Жавлон Аноров, 7.Дилшод Рахматов, 2.Дилшод Ирсалиев, 8.Фарход Абдумавлонов, 13.Феруз Фахриддинов, 4.Шухрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 10.Машраб Одилов, 9.Илхом Хамроев.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика