UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1  0 16:10"Челси" Перишич учун "Интер"га 65 млн. евро тўлашга тайёр  0 15:58"Бавария" Алексис Санчес ва Кайл Уолкерга қизиқиб қолди  2 15:21Ўзбекистон U-18 термаси Грузия ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади   2 15:18Роналдунинг бўлажак турмуш ўртоғи Криштиану учун совға тайёрлаган эди, аммо "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлди  25 14:51ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди   7 14:47"Uzbek Tigers" чорак финалда кучли рақибга қарши жанг қилади!  8 14:16Фабрегас: "Бугунги кунда фақат Месси Азардан кучли"  21 14:09Olamsport: Сердюкова жаҳон кубоги соҳиби, Истомин рейтингда пастлади ва бошқа хабарлар  0 14:09ФОТОГАЛЕРЕЯ. Футзал. Олий лига. Финал. "Ардус" - "Олмалиқ" 1:6  0 13:45"Челси" Кессини "Рома"дан илиб кетиши мумкин  0 13:14Тошкентда футзал мураббийлари учун Level 1 халқаро ўқув-курслари старт олди (фото)  0 13:14Погба "Манчестер Сити"га қарши ўйнамаслиги мумкин  5 13:10ВИДЕО. "Навбаҳор" - "Шўртан" 1:0  12 13:00“Трастбанк” жамоаси жиддийлашмоқда   4

16 май 12:26
Янгиликлар

Футзал: Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати қуръаси 23 майда ўтказилади

Футзал бўйича клублар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати финал босқичи қуръаси 23 май, жума куни Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтади.
2014 йилги Осиё чемпионатида саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Мусобақа мезбони ҳисобланган Хитойнинг «Шенжен Нанлинг Тиеланг» клуби автоматик равишда «А» гуруҳидан, 2013 йилги Осиё чемпионати ғолиби, Таиланднинг «Чонбури Бльювэйв» жамоаси эса «В» гуруҳидан ўрин олади.

Қуръа иккинчи саватидан Эроннинг «Дабири Табриз» ва Япониянинг «Нагоя Оушенс» жамоалари, тўртинчи саватидан эса Австралиянинг «Вик Вайперс» ва Кувайтнинг «Ал-Қодисия»клублари ўрин олган.

2014 йилги мусобақада Ўзбекистон шарафини амалдаги мамлакат чемпиони ҳисобланган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ҳимоя қилади. Жамоа Ливаннинг «Банк оф Бейрут» жамоаси билан бирга қуръанинг учинчи саватидан жой олган.

Қуръа ташлаш маросими 23 май, жума куни Тошкент вақти билан 13:00да бошланади.

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари 2010 йилдан бери ўтказиб келинади. 2010 йилги мусобақада Ўзбекистон номидан «Строитель-Зарафшон», 2011-2013 йилги мусобақаларда эса «Ардус» иштирок этган бўлиб, энг юқори натижа 2012 йили Кувайтда бўлиб ўтган мусобақада қайд этилган. Ўшанда «Ардус» футболчилари мусобақа финалига етиб бориб, финалда Эроннинг «Гити Пасанд» жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  221
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: