Футзал. ЖЧ-2016 биринчи голи муаллифи - мисрлик Элашвал

Tolibjon Qosimov
11 сен 2016, 02:15
Футзал бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионатига старт берилди.

Айни пайтда мусобақанинг илк ўйини Куба ҳамда Миср терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтмоқда. Учрашувнинг 2 дақиқасида мисрлик Абдулраҳмон Элашвал ўткир бурчакдан кубаликлар дарвозасини ишғол қилди. 23 ёшли футзалчи ЖЧ-2016да киритилган биринчи гол муаллифига айланди. Айни пайтда Миср 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз ўйинини Тошкент вақти билан 04:00да бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›