Футзал. Эрон Таиландни янчиб ташлади ва ярим финалга чиқди

Narzulla Saydullayev
8 фев 2018, 14:44
Хитой Тайпеида футзал бўйича Осиё чемпионатининг дастлабки ярим финалчиси маълум бўлди.

Осиё чемпиони Эрон терма жамоаси Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Таиландни 9:1 ҳисобида таслим қилди ва ярим финалга йўл олди. Эроннинг рақиби Вьетнам - Ўзбекистон учрашувидан сўнг маълум бўлади. 

Чорак финалдан ўрин олган Ливан - Ироқ учрашуви пенальтилар сериясига қадар давом этди. Унда Ироқ ғалаба қозонди.


Эрон - Таиланд 9:1
Голлар: 
Аҳмад Исмоилпур 1,3, Али Асқар Ҳассанзода 4, Ҳуссайин Тойиби 5, 16, 36, Маҳди Жавид 21, Муҳаммад Шажари 24, 35 - Жирават 22.

Ливан - Ироқ 2:2 (пенальтилар серияси 8:9)
Голлар: 
Қосим Коуссан 11, Али Тниеч 22 - Салим Файсал 7, 26



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia