

Осиё чемпиони Эрон терма жамоаси Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Таиландни 9:1 ҳисобида таслим қилди ва ярим финалга йўл олди. Эроннинг рақиби Вьетнам - Ўзбекистон учрашувидан сўнг маълум бўлади.
Чорак финалдан ўрин олган Ливан - Ироқ учрашуви пенальтилар сериясига қадар давом этди. Унда Ироқ ғалаба қозонди.
Эрон - Таиланд 9:1
Голлар: Аҳмад Исмоилпур 1,3, Али Асқар Ҳассанзода 4, Ҳуссайин Тойиби 5, 16, 36, Маҳди Жавид 21, Муҳаммад Шажари 24, 35 - Жирават 22.
Ливан - Ироқ 2:2 (пенальтилар серияси 8:9)
Голлар: Қосим Коуссан 11, Али Тниеч 22 - Салим Файсал 7, 26



