Футзал. Бугун терма жамоамиз Францияга қарши баҳс олиб боради

Khoja
19 авг 2024, 08:02
Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Европадаги йиғин давомидаги сўнгги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Терма жамоамиз Париж шаҳрида Францияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 22:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Европадаги йиғин давомида учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўйинларнинг биттасида терма жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, иккита учрашувда имконият бой берилди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›