

Ўзбекистон футзал терма жамоаси иккинчи турда Парагвай термасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 20:00 да "Ҳумо арена"да бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 1-турда бугунги рақибларимиз Коста-Рика терма жамоасидан 5:2 ҳисобида устун келишганди. Ўзбекистон футзалчилари эса Нидерландия билан 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишганди. Ўша ўйиннинг сўнгги сонияларида мағлубиятдан қутулиб қолгандик.




