UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЛаЛига. 16-тур нурсиз дуранг билан якунланди  2 02:57АПЛ. "Эвертон" сўнгги дақиқаларда "Арсенал"ни мағлуб этди  14 02:31А Серия. 15-турни ёпиб берувчи икки ўйин якунига етди  0 01:58Араб кубоги. Уммон Баҳрайнни, Қатар Ироқни мағлуб этди  0 01:20"Барселона"нинг "Бавария"га қарши баҳс учун қайдномаси маълум қилинди  16 00:48Кабальеро "Саутгемптон" билан 1 ойлик шартнома имзолади  0 00:20ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетик". Асосий таркиблар маълум!  0 00:04АПЛ. "Эвертон" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  8 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:50"Тоттенхэм" Льорисга шартнома таклиф қилди  0 23:35IFFHS йилнинг энг яхши плеймейкерларини аниқлади  3 23:20Olamsport: Ўзбекистонлик теннисчи келишилган ўйинда қатнашгани учун четлатилди, Андижон ҳокими ММАчига уй совға қилди  0 23:14Месси: "Неймар ҳалигача 10-рақамни олишимни сўрайди"  5 22:51IFFHS йилнинг энг яхши мураббийларини аниқлади  6 22:29Араб кубоги. Осиё термалари африкаликларга мағлуб бўлди  1

Футболни ўлдирманглар! Янгиликлар

Футболни ўлдирманглар!

Мавсум якунида аутсайдерлар типирчилаб қолди.

Футбол жамоатчилиги орасида Суперлига иштирокчилари сони 16 тага чиқарилиши тўғрисидаги гап-сўзлар тарқалганига анча бўлди. Шундан илҳомланган бўлса керак, бугун Хайрулла Холиқовнинг мавзуга оид мақоласи эълон қилинди.

ПФЛга таклиф: 16та жамоалик Суперлига ва бирлашган ПРО лига

Муаллиф жамоалар билан мутаносиб равишда ўйинлар сонининг кўпайиши натижасида Суперлигамиз ривожланиб кетади, дегандек фикр юритган. Аммо масаланинг салбий жиҳатларига эътибор қаратилмаган. Қуйида шу ҳақда.

1. Регламент — 1 парча қоғоз?

ЎФФ (ҳозирги ЎФА)да Умид Аҳмаджонов даври бошланиб, ЎзПФЛ бошига Омон Ғофуров келганида футбол ўзига хос инқилобни бошдан ўтказган. Ўшанда раҳбарларнинг регламентга зид қарори ОАВда катта резонанс пайдо қилган эди. 4 йилдан кейин яна "футбол конституциясига" тескари ғоя матбуот юзини кўрди. Бир неча ҳафтадан бери шундай фикрларни эшитиб юрган бўлсак-да, таклифнинг ҳамкасбларимиз орасидан чиққани таажжубланарли бўлди. Ўз навбатида футбол жамоатчилиги орасида регламентга "1 парча қоғоз" сифатида қараётганлар кўпайиб қолгани, уларнинг сафига тажрибали журналистлар қўшилиб бораётгани ачинарли ҳолат.

Биз эса футбол раҳбариятидан (айни пайтда элитада қолиш учун курашаётганларнинг) турли провакацияларга учмаслик, ҳар қайси ҳолатда ҳам регламентни ҳурмат қилиш ва бошқаларнинг бўйсунишини таъминлашни сўраб қоламиз. Зеро, берилаётган таклифлар пухта ўйланган бўлса, регламентни четлаб ўтиш эмас, унга амал қилган ҳолда тузатиш киритиб, 2023 йилдан амалга тадбиқ қилиш сўралар эди.

2. Ўйинлар сони кўпайса, бахтли бўламизми?

Бу саволга Хайрулла ака "ҳа!" деб жавоб берсалар, 2017 йилнинг 2 ноябрида бунга мутлақ тескари фикрлар айнан у кишининг манзилларидан чиққанини эслатиб ўтамиз.

"Кейинги мавсумда ҳам 16та жамоани қолдирадиган бўлсак, ҳозирги карам-шўрвани мажбуран яна бир йил ичиб юришимизга тўғри келади. Бизга эса қизиқарли, ҳар турда кураш бўладиган чемпионат керак. Бўладиган ишни бирданига қилган маъқул. Агар спорт тамойили-ю, регламент деган ҳавойи гапларни эшитиб ўтирсак, бекорга яна бир йилни йўқотганимиз қолади. Ундан кўра, 12та жамоалик қизиқ чемпионатга дарҳол ўтиб қўйган маъқул. Олий лигада ким талабга жавоб берса ўшалар ўйнасин", — дейилади "Масаланинг иккинчи томони (Мулоҳаза)" сарлавҳали мақолада.

3. Акс таъсир

Жамоалар сонининг 16 тага етказилиши Суперлигани ривожлантириб юбормаслигини тарихдан биламиз. Лекин Про лигани кучсизлантириши аниқ. Яъни бу қарор Суперлигани 2 та кучли иштирокчи билан бойитиш эҳтимоли қанчалик паст бўлса, Про лигани 2 кучли жамоадан айриши шунчалик ҳақиқат. Чунки бундай ҳолатда элита йўлланмаси учун 4 эмас, 2 клуб курашадиган бўлиб қолади.

Хулоса

Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага чиқариш учун бу лигада ўйнашни истайдиган жамоалар сони минимум 20 та бўлиши керак (шунда Про лигада 4 клуб юқори дивизион йўлланмаси учун курашади). Айни пайтда эса 17-18 та ўзбек клубида шундай истак бор. Уларнинг сони кўпаймай туриб, 16 тасини элитага қабул қилган кунимиз, футбол ўлади. 

P.s. Юқоридаги ғояни футбол ичидаги қўрқоқлар ўйлаб топди, тарғиб қиляпти. Мабодо шу қуёнюракларнинг мақсади амалга ошса, ўзи ўйнаб, ўзи томоша қилишда давом этсин!

МАҚОЛА: Клубларимиз легионерларга жарима тўлашда давом этади. Навбат "Нурафшон"га! 

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +28   

Фикрлар

+11   
17 ноя 16:40:15
FORZA MILAN
BIZDA FUTBOL TIRIKMI?
+5   
17 ноя 18:10:01
Akbar_Ali 94
12 jamo qilib 4 davralik qilish kerak
Masalan Janubiy Koreya K ligasi hudi shunday oʻynaladi
Shotlandiya premer ligasi ham shunday
Oʻyinlar koʻp boʻlgani yaxshi hech boʻlmaganda zaxirada oʻz vaqtini kutyatkanlarga no iloj imkon berishsa qaysidir bir oʻyinchi porlab ketar
Yanna bir narsa Xayrulla Xoliqov maqolasi ham toʻgʻri aslida superliga xaqidagisi pro ligaga qoʻshilmagan boʻlardim superliga toʻgʻri fikr
Keyin siz bir jamodagi sherigingizni tanqid qilmang bu bilan oʻsishka erisholmaysiz barchani oldida uning xatosini oshkor qilmoqchi boʻlmoqdasiz
+3   
18 ноя 00:20:02
Diyr aut
Марсдан келгансизми нима єрматов кеганида футбол улиб бубдику єнди кандай киб улган футболини Яна улдириш мумкин.
+3   
17 ноя 17:57:54
Уктамжон
Уйин камлиги учун терма жамоамиздаги футболчиларимизни кучи бошка терма жамоаларга кучи етмаябди.буни оддий томошабинлар аллакачон тушуниб етган.факат сизлар кимларнидир фойдаси учун аравани курук олиб кочиябсила.
+3   
17 ноя 17:44:22
Анвар Рахимов
Инсон ақлининг маҳсули бўлган барча қонун қоидалар ўзгариб кетаверади. Бирортаси ўзгармасдан қолмайди. Гиппократ қасамини ичган дўхтир бемордан пул олмайдими? Гаи ходими давлат ғазнаси қолиб, чўнтагининг астарини тўлдирмайдими? Зачёткага баҳо қўйдираётган бечора талаба домлага неччи пул берганлигига қараб "илмли" лар сафини тўлдирмайдими?... Футболнику гапирмасаям бўлади.
+1   
17 ноя 21:00:02
Fan_BARCA
Futbolimiz 5 yil oldin o'lgan
+1   
17 ноя 19:37:55
Милиардер
Фирма билдирвотканла худди жамоалар озайса коррупция камаядиганде ёзвотти. Жамоалар камайса нарх наво осмонга чикади. Хозир 2000$ овоткан хакамла 20000$ олиши бошлиди. Жамоалар купейса хархолда нархлар сал пасаяди. Бизда коррупция хич качон йуколмеди билволила.
+1   
17 ноя 17:09:06
Salahh
Klublarni tarqatvorish kerak terma ham kerak emas shunda termani muxlislari uzoqroq yashashadi ayniqsa keksa muxlislar termamiz klublarimizni oyinlari va hakamlarimizni oyinlaridan keyin kop muxlislar kasal orttirib olyapti
+1   
17 ноя 17:00:10
Dr_anonim
Фахриддин энди буям мақоладе а? Хайрулло, Сиз ё бошқасими сизлар нима ёзсаларинг ҳам ПФЛ га похи, ўз билганини қилади. Юқоридагиларга ҳаммаси гулдек равшан, тепадагиларга футбол керак эмас, соққали иш керак, Хохласа ПФЛ 16 эмас 18 қиладида, яънаги йил 12 туширади да ухшамади деп утираверади.
   
20 ноя 22:28:45
Равиш
Disha_Nasaf_Juvve фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бир йил шунча харакат бир тийин буларканда Азиз кунта булмаса нимага Андижондаги уйинда Насафни чопди? Андижон тушуб кетмаслиги учун борини берди ва Насафни улдирди. Энди факат бир чора колди агар кейинги йил суперлигада 16 та жамоа уйнайдиган булса, унда суперлигадан 2 та жамоа тугридан тугри тушиб кетиб про лигадан 3 жамоа чиксин ва про лигани 4-жамоаси суперлигани 12-уринни олган жамоа билан утиш турнирида катнашсин
Насафни улдиргани йук , АГМК ни куллаб куватлади.АГМК ни хар кандай йул билан 2 уринда ушлаш учун йул кидирилмаябти. Кубокда 3 йилдан бери чорак финал ярим финалда АГМК уз уйида уйнаябти.Шарманда......
   
20 ноя 09:59:34
Jalol
Регламент дейсанлар бир тиинга киммат регламент Бу факат пойтахт жажолари фойда келтиради нега пойтахт жамоли мен футболни таниганимдан биён бирортаси супер ёк олиий легани тарк этишмайди бу нима ахвол Тошкентга футболни ёктиришмайди .Битта жамони олиб колиш керак колганини майдонига 11 та дан хукиз боксак гушти нархи тушиб кетади мана хозирга жадвалга бир каранг агар Узбек фуболини жар ёкастига олиб борган Пахтакорсиз супер легани тасовир Килинг Акм Насаф сугдиёна Бунёдкор булар 1 урин учун канака чиройли куриниш Тепада Узбекистон 14 марта бир тиинга киммат Пахтакор Таблицани расво килиб турибти эсиз узбек футболи кимларни кулига колди нохотки битта воттини чимпион киламиз деб футболдан воз кечсак
   
18 ноя 22:46:11
Riko Man Utd
PRO ligada mativatsiyani oldiradiku bu qaror bn undan kora bir biri bn 3 marta oynasin
   
18 ноя 12:17:56
Fudbol klub
Kechirasizu admin ja oshirvoribsiz 16tita jamodan yutqazmaymiz hatyabi 10 20 mata bola ozini ko'rsatishka imkon topadi akademiyadagi bollar bekor yurmaydi hohlasangiz solishtirib ko'ring qaysi davrda talantli bollar yetishib chiqdi Eldor bilan masharipovlar Server Mirjalol Geynirihlarni soyasida qolib ketadi qaysidur ahmoq liganerlarga pul to'lagandan yoshlarga bergan maqul oylab oylamasdan gabirish axmoqlarni ishi yurtni seving yurtbilan qolingdeb qolamiz
   
18 ноя 11:01:08
Анвар Рахимов
ФутболN1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бошиздан ўтган эканда бари)))
Ҳа)))
   
18 ноя 02:07:36
boltayevmuhammad698@gmail.com
Futbol O'ynaladimi O'zi?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика