UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  8 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

"Футболга ёрдам беринг!" (О. Самисов блоги) Янгиликлар

"Футболга ёрдам беринг!" (О. Самисов блоги)

“Сўғдиёна” – “Турон” учрашувидаги пенальти белгиланган вазият, ўйиндан кейинги матбуот анжумани мана 2 кундан буён ЎзНетда мавзуни буриб юборди. Бир томонда карантин қайтиши ҳақидаги қўрқув ва миш-мишлар, бир томонда эса футбол.

Мақола аввалида бир нарсани айтиб қўймоқчиман: футболда коррупция бўлган ва ҳозир ҳам бўлса керак. Қўлимиз билан ушлаб, кўзимиз билан кўрмаган бўлсак ҳам, ишонинг, коррупция нафақат футбол, балки ҳар соҳада бор. Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили бутун бошли коррупцияга қарши агентлик тузишни таклиф қилдилар. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ишлашда давом этмоқда.

Футболимиз тепасига янги раҳбарлар келгач ҳам бу нарсани тозалаш бошланди. 2020 йилнинг 28 ноябрь куни бир неча ҳакам футболдан четлатилди, жарима тўлатилди. Кейинчалик ҳам бу жараён давом этди ва ҳозирча охиргиси бўлиб турган Виктор Серазитдиновнинг иши билан боғлиқ. Бу ҳолатни эшитган кишилар аввалдан коррупцияга қарши курашилаётганини билишадими-йўқми, билмадим-у, лекин улар энг охиргисини эслаб қолишди. Эслаб қолишганда ҳам, мураббийнинг гапларидан сўнг эслаб қолишди. Ваҳоланки, четлатилган Серазитдиновнинг ўша учрашувдаги фаолияти ЎФA Ҳакамлар қўмитасининг якуний қарорига мувофиқ, қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир оʼтказганлиги сабабли, учрашувдаги фаолияти қониқарсиз, деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.

Демоқчи бўлганим, ҳали бу ерда коррупция билан боғлиқ ҳолат аниқланмади. Aммо бу фикр ҳам умуман коррупция бўлмаган, дейишдан йироқ. Ҳамкасбимиз Фаҳриддин Рўзиев шу вақтгача ўтган йили футболдан четлатилган ҳакамлар ишлаган ўйинлар, клублар номини ошкор қилинишини кўтаравериб чарчамади. Мухлисларга ваъда қилган, лекин кўп нарса унга боғлиқ бўлмаган ҳолатда чиқмаган мақоласи бўйича тушунтириш ҳам берди.

Юқорида айтганимиздек, коррупция ҳар соҳада оз бўлса-да, бор бўлса керак. Уларни ҳал этмай туриб, футболдан ҳалоллик, футболни ҳал этиб туриб эса бошқа соҳаларнинг софлигини излаш қанчалик тўғри ёки йўқ, бу ҳамманинг ўзига ҳавола. Барча соҳа бирдек ривожланса, футбол ҳам қолиб кетмайди. Таълимга, тиббиётга пул ажратиш тўғри. Фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиёт олишини ҳаммамиз хоҳлаймиз. Тушунишимиз керак бўлган яна бир жиҳат бор, соғлом фарзанд ҳаммага керак. Спорт – соғлик гарови. Ўзбекистондаги биринчи рақамли спорт тури – футбол билан қанчадан қанча болалар, ўсмирлар шуғулланишади. Уларга бу борада ҳам яхши шароит яратиб беришга интилайлик. Маблағ бошқа соҳани ривожига ҳам йўналтириляпти, футбол ҳам шуларнинг бир чеккасида бўлсин.

Мираброр Зуфарович илк бор футбол бошига келганида нега футболчиларга кўп пул берилишини савол бериб, ўзи жавоб берганида, бирор футболчи энг сўнгги русумдаги машинани минса, уни кўрган ёш футболчи мен ҳам шундай бўламан, деб интилишини айтган эди. Яна бир жиҳатни келтириб ўтган эди. Унга кўра, ҳаётда ҳар хил муаммолар бўлади. Маиший муаммолардан чарчаган инсон стадионга келиб, бор овози билан мухлислик қилиб кетса, чарчоғи чиқади, муаммолардан узоқлашгандек бўлади. Бу эртаси куни ишда ҳам унум беришини таъкидлаб ўтган эди.

Футбол ўз йўлида ёмон кетмаяпти. Балки, кимлар учундир яхши ҳам кетмаётган бўлиши мумкиндир, лекин ишонинг, бирор кун бу нарсалар тугайди. Қолган соҳалар ўз йўлида ривожланса, футбол ҳам бу йўлдан тўхтаб қолмайди. Ҳозир эса унга ёрдам берайлик. Жилла қурса, сўкмасдан, “шумтакалик” қилиб қўйганида урмасдан, бошини силаб тушунтирайлик. Зеро, умид охирги бўлиб ўлади. Саломат бўлинг!

Оғабек Самисов

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика