UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "B" гуруҳи 2-тур натижалари + ФОТО  0 13:27"Сўғдиёна": "Нефтчи" билан ўртоқлик учрашуви ўтказилди  15 13:14"Барселона" Неймарнинг маошини кўтармайди  7 13:11Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 12:57Марсьяль "Реал" ҳимоячиларининг устидан кулди. "Манчестер Юнайтед" - "Реал" 1:1 (видео)  14 12:51"Интер" бош мураббийи Перишич сотилиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 12:49"Олмалиқ": "Торпедо-Белаз" билан дуранг  0 12:34Бугун "Шўртан" ўртоқлик учрашуви ўтказади, жамоада Марадона шуғулланяпти  6 12:28Венгер: "ПСЖ Санчесни харид қила олмаганидан сўнг, Неймарга эътибор қаратди"  6 11:59Леонардо Бонуччи: "Вазифамиз - "Милан"ни юқорига қайтариш"  9 11:34"Динамо" раҳбарияти мукофот пулларини тўламаган экан  3 11:17Мората "Челси" сафида илк машғулотини ўтказди (видео)  4 11:12"Тоттенхэм" Нью-Йоркка етиб борди + ФОТО  2 10:48Гарет Бэйл: "Бу менинг энг зўр мавсумим бўлади"  4 10:48Бугун: "Пахтакор" - "Сабаил"  11

18 дек 17:14
Янгиликлар

Футболчиларнинг 10та энг қиммат уйлари

Яқиндагина Англия терма жамоаси собиқ сардори, жаҳоннинг энг машхур футболчиларидан бири Дэвид Бекхэм Лондон шахридан ўзига янги уй, аниқроғи ҳашаматли бир қаср сотиб олди. Ушбу уй деярли 80 миллион еврога бахоланган. Шунингдек, Лионель Месси ҳам ўзига янги уй сотиб олиш истагида.

Шу муносабат билан "СА" сизнинг эътиборингизга энг қимматбаҳо уйга эга бўлган футболчилар ва уларнинг бошпаналари ҳақида маълумот беришга қарор қилди.

ДЭВИД БЕКХЭМ - 79 МИЛЛИОН ЕВРО

Футболчилик фаолиятини яқинда якунлаган, жаҳоннинг энг пулдор спортчиларидан бири бўлган Бекхэм аввал яшаган жойи бўлмиш "Бекингем саройи" ўрнига Лондон шаҳрининг ғарбий қисмидан бошқа бир қаср сотиб олди. Ушбу уй 79 миллион евро туради. Бекхэмлар оиласининг янги уйида футболчи ва умр йўлдоши, унинг тўрт нафар фарзадига тегишли хоналардан ташқари ҳатто Викториянинг ҳайратланарли оёқ кийимлар коллецияси учун жуда катта алоҳида хона ҳам мавжуд.


УЭЙН РУНИ - 18 МИЛЛИОН ЕВРО

Уэйн Рунининг турар жойи Манчестер шахридан унча узоқ бўлмаган тарихий Чешир графлигидаги қишлоқлардан бирида жойлашган. Ушбу серхашам уйнинг бутун сантехникаси олтин суви югуртирилган металлдан экани эътиборли. 2010 йилда ушбу уйда "Манчестер Юнайтед" ашаддий мухлисларининг норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Улар Уэйн азалий рақиб бўлмиш "Ман. Сити"га ўтиб кетишидан ҳавотирланишганди. Намойишчиларни полиция тарқатиб юборган. Уэйн ҳам ҳеч қаерга кетмади.

ДИДЬЕ ДРОГБА - 14,5 МИЛЛИОН ЕВРО

"Челси"да тўп суриб юрган вақтлари Дрогба Лондондан рус бизнесмени Юрий Шефлердан ушбу уйни сотиб олганди. 2011 йилда нотаниш кимсалар футболчининг ота-онаси истиқомат қиладиган Кот'д-Ивуардаги уйга ўт қўйиб юборишди. Лекин Туманли Албиондаги еттита ётоқхона, еттита катта ванна, иккита ошхона, антиқа ўсимликлар ўсадиган иссиқхона, бассейнлар комплекси, тренажер заллари, сауналар, солярилар ва 10та автомобилни сиғдира оладиган гаражларга эга бўлган уйга ҳеч ким зарар етказа олгани йўқ.


ЖОН ТЕРРИ - 7,5 МИЛЛИОН ЕВРО

Икки ой илгари "Челси" ҳимоячиси Жон Терри Суррей графлигидаги уйини сотиб юборди. Футболчининг ўша уйида саккиста ванна, тўққиста ётоқхона, бассейн, сауна, кинотеатр ва катта сунъий кўл ҳам бор эди.

КАКА - 7 МИЛЛИОН ЕВРО

Кака 2009 йилда "Милан"дан "Реал"га ўтган вақтида, Мадриддан яхшигина бир уй ҳарид қилганди. У Мадридда Криштиану Роналду, Икер Касильяс, Карим Бензема, Серхио Рамос ва Анхель Ди Марияга қўшни эди. Ҳозир унинг данғиллама саройида Гарет Бэйл яшаяпти. Гарет уй ижараси учун Какага ҳар ой 12 минг евро тўлаб турибди.

ФРЭНК ЛЭМПАРД - 7 МИЛЛИОН ЕВРО

"Челси" етакчисининг уйларидан бири 18000 квадрат метр жойни эгаллаган. Унда тўққиста ётоқхона, 12та ванна, усти очиқ ва ёпиқ бассейн, қайиқда сузиш учун махсус жой бор. 

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ - 6 МИЛЛИОН ЕВРО

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "МЮ"да сотиб олган ўзининг Манчестердаги уйини сотишига тўғри келди. Сотиш сабаби? "Реал" юлдузининг Манчестердаги қўшнилари унинг уйи қолган уйлар ва яқин атрофдаги бинолар фонида ўз архетектураси билан ҳаддан ташқари ажралиб турганидан шикоят қилишди.

МАРИО БАЛОТЕЛЛИ - 5 МИЛЛИОН ЕВРО

"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳужумчиси Туманли Альбиондаги фаолияти давомида фақатгина майдонда жанжаллашиш билан чекланиб қолган эмас. 2011 йил ноябрида футболчи байрам салютларидан эхтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида сал қолса ўзи яшаб юрган ҳудуддаги ҳонадонларга ўт қўйиб юборишига сал қолди. Бу воқеа оқибатида у ўзига бошқа уй топишига тўғри келди.

ЛИОНЕЛЬ МЕССИ - 5 МИЛЛИОН ЕВРО

Сайёрамизнинг энг яхши футболчиси имкон қадар ўзини камтар тутишга уринади. У яшайдиган уй ҳақида ҳам унча кўп маълумот йўқ. Фақат бу уйда спа-салон, мини-кинотеатр, футбол майдончалари бор экани маълум. Бироқ Месси бу уйдан кўчмоқчи. У футбол тўпи кўринишидаги янги уй сотиб олишга қарор қилди. Бу антиқа ҳовли Барселона шахрининг элит қисмида жойлашган. У ерда Мессига Хавьер Маскерано қўшни бўлади. Бу уйни қуриш учун Месси машхур архитектор Луис де Гарридони ишга жалб қилган.

АНДРЕС ИНЬЕСТА - 4,6 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

Андрес Иньестанинг уйини таниб олиш қийин эмас. Уйнинг пештоқига Iniesta ёзуви туширилган, шунингдек, "Барселона" ва Испания терма жамоасида ўйнайдиган рақами "6" туширилган.
 


Аброр Қодиров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  128
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  105
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  83
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: